XXI аср ўрталарига қадар АҚШда янги қирувчи самолётлар яратилади

Технологии 30 Август 2016 5530
Фото: nationalinterest.org

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари (ҲҲК) 2040-йилларда пайдо бўладиган бўлажак қирувчисига талабларни ишлаб чиқишга киришди. Бу ҳақида Defense News хабар берди. 

NGAD (Next Generation Air Dominance) ва PCA (Penetrating Counter Air) деб номланган самолёт лойиҳалари дастлабки муқобил босқичда. Лойиҳаларга доир ишлар Райт-Паттерсон авиабазасида (Оҳайо штатида) “2030 йилда ҳавода ҳукмронлик қилишга оид муаммоларни тадқиқ қилиш гуруҳи билан ҳамкорликда” (Air Superiority 2030 ECCT) олиб борилган. 

Манбага кўра, бундай самолётни 2040 йилдан эрта яратиб бўлмайди. Шунга қарамай, баъзи ҳарбийларнинг таъкидлашича, бу ишни борт тизимларини параллель лойиҳалаштириш ва моделлаштиришни кенг қўллаш ҳисобига тезлаштириш мумкин. 

Бу гуруҳни бошқарувчи бригада генерали Алексус Гринкевичнинг маълум қилишича, ҲҲК ҳозирча “олтинчи авлод” ёки “кейинги авлод” каби ибораларни қўллашга шошилмаяпти. Улар гап олдингиларидан кескин фарқ қилувчи маълум бир платформа ҳақида эмас, жанговор тизим тармоғи ҳақида кетаётганини таъкидлашди.  

Ушбу тармоққа рақиб ҳудудига ўтмасдан зарба беришга қодир учувчи қурилмалардан ташқари, бир қатор кибертизимлар, космик тизимлар, шунингдек радиоэлектрон кураш воситалари киради. Гринкевичнинг сўзларига кўра, бу учувчилар ўрганган оддий қирувчи самолёт эмас.

Келажакнинг кўп мақсадли NGAD қирувчи самолёти F/A-XX белгиси остида ҳам танилган. Биринчи навбатда, у F/A-18 самолётларининг ўрнини босиши керак, шу боис асосий манфаатдор томон – флот авиацияси. Boeing корпорацияси 2013 йилда ушбу лойиҳа асосида ишлаб чиқишга тайёр самолёт концепциясини намойиш қилган.

 

Кўпроқ янгиликлар