Зимбабведаги миллий боғлар бошқармаси мамлакат ҳудудидаги 700 каркидоннинг шохи уларни браконьерлардан ҳимоя қилиш учун кесиб ташланишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Aware ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси.

"Биз агар браконьерлар Зимбабвега келса, улар мўлжаллаётган нарсаларини ололмасликларини тушунишларини истаймиз.  Барча каркидонларнинг шохлари олиб ташланади", деб айтди жамғарманинг Зимбабведаги директори Лиза Марабини.

Унинг айтишича, бир каркидоннинг шохини кесиш 1,2 минг долларга айланади. Ҳаммаси бўлиб мамлакат ёввойи табиат боғларида 100 каркидон, қолганлари эса турли хусусий қўриқхоналарда сақланади.

Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йили браконьерлар Зимбабведа 50 каркидонни ўлдирган. Ҳаммаси бўлиб Африкада 2015 йилда 1305 каркидон йўқ қилинган.

Каркидонлар шохи анъанавий африка тиббиётида фаол қўлланади. Бу шохларнинг сотилиши 1977 йилда бутун дунёда тақиқланган. Зимбабведа бу жонзотни ўлдирганлик учун 9 йиллик қамоқ жазоси кўзда тутилган.