Жиноятчи ўзи ҳақидаги эълон хусусида телеканалга мурожаат қилди

Жамият 30 Август 2016 5226

Австралия қамоқхонасидан қочган Эми Шарп (Amy Sharp) 7 News Sydney телеканалидан, унинг қидирилаётгани хусусида Facebook саҳифасига жойлаштирилган суратини алмаштиришни талаб қилди. 

Телеканал ўз эълонида полиция ахлоқ тузатиш идорасидан қочган 18-ёшли Шарпни қидираётганини хабар қилган. Қизнинг ташқи кўриниши ҳақидаги маълумотга, эҳтимолларга кўра, қамоқхонада олинган сурати ҳам илова қилинган. 

Мазкур эълонни кўрган қочоқ қиз 7 News Sydney телеканалидан бирмунча яхшироқ суратни жойлаштиришни сўраб, бошқа суратини таклиф ҳам қилган. 

«Илтимос, мана бу суратдан фойдаланинг, раҳмат. Сизнинг Эми Шарп», — деб ёзган қиз.

Шарпнинг бундай журъати тезда шов-шувга айланиб, 62 минг киши уни маъқуллаган, 10 минглаб кишилар фикрларини қолдирган. 

Кўпроқ янгиликлар