Япониянинг Кюсю оролидаги Кумамото префектурасида янги зилзила рўй берди. 

Япония метеохизмати хабар қилишича, ер силкиниши кучи Рихтер шкаласи бўйича 4,9 баллни ташкил этган. 

Вайронагарчиликлар ва талофат хусусида маълумотлар мавжуд эмас. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14-апрелида Кумамото ва Оитеда 6,5 баллик ер силкиниши кузатилган, икки ун ўтгач, ундан кучлироқ, яъни 7,3 балли зилзила рўй берган эди. Бунинг оқибатида 4,7 мингга яин тураржой бинолари яроқсиз ҳолга келганди. 

Шундан бери, Кумамотода кунига турли кучлиликда ер қимирлаши қайд этилади. Минглаб аҳоли вакиллари махсус жиҳозланган контейнерларда истиқомат қилишга мажбур бўлмоқда.