Англия премьер-лигаси жамоалари мавсумлар оралиғидаги трансферлар даричаси вақтида янги футболчилар учун бир миллиард фунтдан ортиқ маблағни сарфлаб бўлишди. Бу турнир тарихидаги рекорд даража ҳисобланади. Бу Мустафи «Арсенал»га ўтгани эълон қилингач қайд этилди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берган.

АПЛда ёздаги энг йирик 5та трансфер қуйидагилар бўлди: Поль Погба («Манчестер Юнайтед»га 105 миллион евро), Жон Стоунз («Манчестер Сити»га 56 миллион евро), Лерой Сане («Манчестер Сити»га 49 миллион евро), Гранит Чака «Арсенал»га 45 миллион евро) ва Генрих Мхитарян («Манчестер Юнайтед»га 42 миллион евро).

Шунингдек, лигадаги 20тадан 12та клуб ўзининг трансферлар борасидаги рекордларини янгилаган.

Манба: Tribuna.uz