Австралиянинг Мельбурнидаги боғлардан бирида қирғий Ярра дарёси бўйида пикник уюштираётган хитойлик оила устига тирик илон ташлади, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Таъкидланишича, оила аъзоларидан бири дарё устидан учаётган қирғийни пайқаган ва уни видеога олмоқчи бўлган. Шу он йиртқич қуш дам олаётганлар ёнига учиб келиб, уларнинг устига панжасидаги тирик илонни ташлаган.

Шундан кейин қўрқиб кетган одамлар турли томонга қоча бошлаганлар. Илон ҳам қўрқиб кетиб, қочиб қолган.

Нашрнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат видеоси YouTube’да жойлаштирилган.