АҚШнинг Drive.ai компанияси автоном бошқарув тизимлари билан жиҳозланган машиналар йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари, мисол учун, йўловчилар билан ўзаро ҳаракатлана оладиган тизимни яратди. 

Cnet’нинг айтишича, тизим йўлдаги вазиятни баҳоловчи датчик, компьютер ҳамда автомобиль томига ўрнатилган ёруғлик диодли экрандан ташкил топган. Айнан дисплей ёрдамида автомобиль электроникаси оқим бўйича қўшниларига маълумот узата олади. Хусусан, матнли хабарлар, масалан, йўловчиларга йўлни кесиб ўтишга рухсат ёки emoji иконкаларини кўрсатиши мумкин.

Ёруғлик индикациясидан ташқари, Drive.ai тизимига эга автомобиллар ҳаракатнинг қолган иштирокчиларини товуш сигналлари ёрдамида огоҳлантириши мумкин. Safety sounds деб аталувчи товушлар ягона кутубхонага бирлаштирилган.

Drive.ai компанияси бундай тизимни Калифорниядаги умумий фойдаланиш йўлларида синовдан ўтказишга рухсат олди.