Футболчи хет-трикни қизғин нишонлагани учун майдондан четлатилди

Спорт 31 Август 2016 10717

Швециянинг "Норрбю" футбол клуби ҳимоячиси Меди Дресевич голни нишонлагани учун майдондан четлатилди. Бу антиқа ҳодиса "Тваакер" клубига қарши учрашувда юз берди.

Футболчи ўйиннинг 83-дақиқасида 3-голини киритиб, ўз фаолиятидаги биринчи хет-тригини амалга оширди. Бундан боши осмонга етгудек бўлган футболчи трибунага кўтарилиб, ўзини қизғин олқишлай бошлади. Унга мухлислар ҳам қўшилди.

Бироқ футболчининг бу ҳаракатлари ҳаммага ҳам бирдай ёқмади. Бундай хатти-ҳаракатдан жаҳли чиққан ҳакам футболчига иккинчи сариқ карточка кўрсатиб майдондан четлатди. Учрашув Дресевичнинг жамоаси фойдасига 6:1 ҳисоби билан якунланди.

Кўпроқ янгиликлар