Х сайёра келажакда бир ёки бир неча газ гигантлари, энг аввало Уран ва Нептунни Қуёш тизимидан ташқарига чиқариб юбориши мумкин. Шунга бағишланган тадқиқот ҳақида Monthly Notices of the Royal Astronomical Society журналида маълумот берилди

Муаллифлар томонидан прогноз қилинаётган ҳодиса етти миллиард йилдан кейин, яъни Қуёш қизил гигантга айланганда содир бўлиши керак. Бу вақтга келиб, Меркурий ёруғликка тўлган бўлади, Ердаги шароит эса (агар юлдуз уни яксон қилмаса) Венерадаги шароитга ўхшаб кетади. 

Қуёшнинг массаси икки карра кичраяди, бунинг натижасида унинг Юпитер, Сатурн, Уран ва Нептунга гравитацион таъсири камаяди. Ушбу газ гигантлари аста-секинлик билан Х сайёра жойлашган тизим томон ҳаракатланиб боради. 

Х сайёра ва тўрт гигантнинг ўзаро таъсири газ объектларининг камида биттаси Қуёш тизими ташқарисига чиқариб юборилишига олиб келади. Ташқи осмон жисми қанчалик катта бўлса, унинг ички сайёраларга таъсири шунчалик кучли бўлади.

Плутон орбитаси ташқарисида Х сайёра мавжудлигига доир тахминларни олимлар 2016 йилнинг январида маълум қилишганди. Тизимдаги потенциал тўққизинчи сайёра Қуёш атрофида чўзилган орбита бўйлаб айланмоқда, у физик-кимёвий хоссаларига кўра, Нептунга ўхшаши айтилмоқда.