Хакерлар Dropbox хизматининг 68 млн аккаунтини ўғирлади

Технология 31 Август 2016 3163

Хакерлар файллар сақлашга мўлжалланган Dropbox хизматининг 68 млндан ортиқ логин ва паролларини ўғирлашга муваффақ бўлишди, деб хабар қилмоқда Motherboard. Нашр, ўғирланган ахборотлар билан танишиб чиққан. 

Мазкур маълумотлар сохта эмас, деган Dropbox хизматининг юқори лавозимли вакили. Ахборот хавфсизлиги мутахассиси Трой Ҳант (Troy Hunt) ҳам рафиқасининг пароли мисолида маълумотлар ўғирланганини тасдиқлаган. 

Август ойи бошларида Dropbox фойдаланувчиларига мактуб йўллаб, компания тизимига ноқонуний кириш амалга оширилгани учун пароллар бекор қилинганини маълум қилганди. 

Motherboard нашрига кўра, 32 млн парол Bcrypt хешлаш воситасида анча кучли шифрлангани боис, хакерлар уларни очишни уддалаши даргумон.  Қолганлари бирмунча эски SHA-1 алгоритми билан ҳимояланган.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар