Икки ғилдиракли ҳайдовчисиз Cyclotron электромобили

Технология 31 Август 2016 4737

Канадалик муҳандис-механик ва  Bombardier компаниясининг раҳбари Чарльз Бомбардье ўзининг ҳайдовчисиз электрон автомобиль концептини тузди. У  «Тахт» фильмидаги Tron Light Cycle ҳамда ўзини мувозанатда тутиб тура оладиган  Lit Motors'нинг икки ғилдиракли  C1 электромобилидан илҳом олди ва унга Cyclotron деб ном берди. Канадаликларнинг лойиҳаси вертикаль барқарорлик концептини кўтарувчи гироскоп тизимига асосланади. Ноёб мосламали ғилдирак машинанинг икки йўналишда ҳаракат қилувчи қобилиятига жавоб беради. Электродвигатель иккала ғилдиракни қишда яхши ҳаракатланиши учун ёрдам беради. Энергияни тежаш учун тўлиқ драйв режимини ўчириш кўзда тутилган. Cyclotron симсиз йўл билан қувват олади.

Электрокар иккита йўловчига мўлжалланган. Улар учун кабинада иситиш тизимили иккита созланувчи ўриндиқ, шовқин камайтирувчи тизим ва кишиларга мустақил тарзда бориш керак бўлган ҳудудни белгилашга ёрдам берувчи ҳайдовчисиз технология мавжуд. Капалак қанотини ёдга солувчи эшиклар тепага очилади. Муҳандис шу тариқа парковка вақти жойларни тежашни ва қўшни машиналардаги қўпол йўловчиларнинг машинадан тушаётганда ёки чиқаётганда тасодифий зарар етказиш ҳолатини камайтиришни мақсад қилган. Бундан ташқари, икки кишилик Cyclotron мотоциклининг кичик ҳажмда эканлиги йўллардаги тиқилинч ҳолатларни олдини олишга хизмат қилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар