La Tomatina фестивали мана 71 йилдирки, ҳар йили Испаниянинг Валенсия провинцияси Буньоль шаҳрида бўлиб ўтади. Августнинг сўнгги чоршанбасида маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар ҳаммага кетма-кет помидор отишади. Рақибларга помидор отиш бу халқ учун одатга айланган. Бу йили байрамга тайёргарлик доирасида шаҳарга 100 минг килограммдан ортиқ помидор келтирилди. 

Фестивалга 20 минг чипта сотилди: жанг иштирокчиларига қаттиқ жисмлар отиш, рюкзаклар ва фотокамералар олиб кириш тақиқланган (помидорни рақибларга отишдан аввал уни бироз эзиб олиш тавсия қилинади).