Америкалик мактаб ўқувчиси Чейз Вили қайси газли ичимлик инсон тишларига энг кўп зарар етказишини текширишга қарор қилди - Mountain Dew ёки Coca-Cola? Тажриба учун у синглисининг сут тишларини олиб, уларни деярли уч ҳафта газли ичимликлар солинган шишаларда сақлади. 

У тажриба натижаларини видеоблогер Том Скот билан бўлишди.
 
Текширув натижаларига кўра, Mountain Dew ўз таркибидаги лимон кислотаси туфайли тишларга тезроқ зиён етказиши аниқланган. Cola’да эса фосфор кислотаси қўлланган – у органик келиб чиқишга эга эмас.