Kia Хитой бозоридаги кроссоверини янгилади

Технология 31 Август 2016 4555

Кореянинг Kia компанияси Хитойда сотиладиган KX3 кроссоверини янгилади. Унинг платформаси негизида ишлаб чиқариладиган Hyundai Creta яқинда МДҲ бозорида пайдо бўлганди. 

Йўлтанламаснинг кузови рестайлингдан сўнг, деярли бутунлай ўзгарган. Унинг бампери ва радиатор қафаси шакли ҳам янгиланган. Бундан ташқари, моделдан горизонтал диодли ёритқичлар олиб ташланган. 

Kia KX3нинг орқа томони деярли ўзгаришсиз қолган. Биргина, орқа бампер кўриниши бошқароқ шакл касб этган. 

KX3 интерьерида фақат марказий консол ўзгартирилган. Салоннинг бошқа қисми аввалгидек қолган. 

Йўлтанламас, олдингидек, иккита бензинли 1.6 литр ҳажмли (ҳаволи ва турбо), 125 ва 160 от кучига эга двигатель, бундан ташқари 161-от кучли, ҳаволи, 2.0 литр ҳажмли «тўрт цилиндр» мотор билан ҳам сотувга чиқарилади. 

Kia KX3нинг рестайлинг қилинган русуми 2-сентябрь куни Хитойнинг Чэнду шаҳридаги автошоуда намойиш этилади. 

Kia мазкур моделини МДҲ бозорида сотилмайди. 


 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар