Москва аэропортларида 30дан ортиқ рейс бекор қилинди

Жамият 31 Август 2016 6803

Москва аэропортларида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 30дан ортиқ рейс бекор қилинди, 24та рейс эса кечиктирилди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар қилди.

Шереметьево аэропортининг ўзидаёқ 4та рейс кечиктирилган, 19таси эса бекор қилинган. Домодедово аэропортида 20та рейс кечиктирилган, 11таси бекор қилинган. Внуковода биргина рейс бекор қилинган. 

Манбага кўра, Москвада 30 август куни ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир қатор рейслар кечиктирилган. Домодедово аэропортида 56та рейс кечиктирилган ва бир рейс бекор қилинган. Внуковода 17та рейс ушланиб қолган, биргина рейс бекор қилинган. 

Метеорологларнинг хабар қилишича, 31 август куни Москвада яна кучли ёмғир ёғади. 
 

Кўпроқ янгиликлар