Ноттинг-Ҳиллда (Лондон) бўлиб ўтаётган Кариб карнавалидаги мислсиз даражадаги тартибсизликлар байрам шукуҳига путур етказди. Бу ҳақида Daily Mail нашри маълум қилди. 

Манбага кўра, Европадаги энг катта кўча карнавалида икки кун ичида 454 нафар киши полиция томонидан қўлга олинган. Тахминан 169 нафар киши гиёҳванд моддаларни сақлаш ва тарқатишда айбланаётган бўлса, 90 киши пичоқ ва бошқа совуқ қуроллар, шу жумладан электрошокерларни ноқонуний олиб юрганлиги сабабли қўлга олинган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига 45 марта ҳужум уюштирилган. Бундан ташқари, 15 кишига пичоқ санчилган, улардан икки кишига етказилган жароҳат ҳаёт учун хавфли, деб топилган. 
Карнавалдаги тартиб тахминан 7 минг полициячи томонидан назоратга олинган бўлган. 

Манбада келтирилишича, йил сайин карнавалдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашиб бормоқда. Шу муносабат билан уни Гайд-паркка кўчириш ва киришни пулли қилиш ғоялари пайдо бўлганлиги айтилган.