McDonald's ресторанлари тармоғи Россиянинг 13 вилоятидаги ресторан ва франшизаларни Қозоғистон президенти қариндоши ва тадбикор Қайрат Бўронбоевга сотиши мумкин.

Маълум қилинишича, битим якунлангандан кейин Бўронбоев Урал ва Волгабўйи федерал округларидаги 13 та франшизага эгалик қилади.

Бўронбоев Қозоғистоннинг энг бой одамларидан ҳисобланади ва Нурсултон Назарбоев билан қариндошлик ришталари билан боғланган: 2013 йилда Бўронбоев қизи Олима Назарбоевнинг набирасига турмушга чиққан.