Рио–2016 да еттинчи Олимпиадасини ўтказиб, тарихдан жой олган ўзбекистонлик афсонавий спорт гимнастикачиси Оксана Чусовитина байрам олдидан муносиб тақдирланди.

"Президентимизга, Миллий Олимпия қўмитасига ва Гимнастика федерациясига кутилмаган совға учун катта раҳмат! Жуда ёқимли совға бўлди. 

Ўзбекистон аҳлини байрам билан табриклайман. Барча-барчага яхши тилакларимни тилаб қоламан", - дея хабар қолдирган Чусовитина инстаграмдаги саҳифасида.