РФ бош вазири ўринбосари Тошкент Москвадан президент даволаниши бўйича ёрдам сўрамаганини маълум қилди

Ўзбекистон 31 Август 2016 42991

Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Ольга Голодец, Россия ва Ўзбекистон ўртасида президент Ислом Каримовга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича келишув борлиги, аммо расмий Тошкент бу борада Москвага мурожаат қилмаганини маълум қилган.

“Бизда улар билан ўзаро умумий ёрдам кўрсатиш бўйича келишув имзоланган. Бизга агар бошқа давлатда бўлмаган мураккаб технологик операцияларда ёрдам сўраб мурожаат қилишса, ёрдам кўрсатамиз. Аммо бундай расмий мурожаат бўлмади”, дея таъкидлаган Голодец чоршанба куни журналистларга.

"Интерфакс" агентлиги хабарига кўра, журналистлар Ўзбекистон ҳукумати Россияга Ислом Каримов даволаниши юзасидан тиббий ёрдам ёки маслаҳат сўраб мурожаат қилган-қилмагани ҳақида савол берганди.

28 август куни ЎзА агентлиги Вазирлар Маҳкамасига асосланиб президент Ислом Каримов стационар даволанишда экани ҳақида хабар берди.

29 август куни президентнинг иккинчи қизи Лола Каримова-Тиллаева ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида отаси инсульт туфайли шифохонада экани, эндиликда аҳвол барқарорлашгани ҳақида маълум қилди. 

Бугун, 31 август куни эса у Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 25 йиллиги билан муборакбод этди ва халқнинг дуолари ва яхши ниятлари ортидан президентнинг саломатлиги яхшиланиб бораётгани ҳақида билдирди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27912 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14813 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55926 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 314 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 357 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1587 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 381 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 431 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 591 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар