Россия Мудофаа вазирлиги Суриянинг Ҳалаб вилоятида Су-24 русумли қирувчи самолёт берган авиазарба орқали ИШИДнинг асосий раҳбарларидан бири йўқ қилинганини тасдиқлади.

"Ҳалаб яқинидаги амалиёт натижасида йўқ қилинган ўнлаб жангарилар орасида ИШИД дала қўмондони, ташкилотнинг "ОАВ билан ишлаш бўйича расмий вакили" Абу Муҳаммад ал-Аднаний ҳам бор", дейилган хабарда.

Қайд этилишича, ушбу қўмондон ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийдан кейинги иккинчи рақамли етакчиси ҳисобланарди. У жангариларни Европа ва АҚШда терактлар содир этишга чақириқлари билан танилганди.

Бундан олдинроқ АҚШ томони ушбу жангари боши учун 5 млн доллар мукофот ваъда қилгани ҳақида хабар берилганди.