Россияда қалбаки пул тарқатган икки ўзбекистонлик судланди

Жаҳон 31 Август 2016 12591

Ўзбекистоннинг икки фуқароси Россия ҳудудида қалбаки пулларни тарқатгани учун 6 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Судланувчилар ўзларининг жиноий фаолиятини Тулада жиноий тўдага қўшилиш орқали бошлаган. Тўда қалбаки пулларни сақлаш ва тарқатиш билан шуғулланган. Асосан қалбаки пуллар 5 минглик қоғоз пуллар бўлган. Суд маълумотига кўра, жиноятчилар бу пулларни тергов томонидан аниқлай олинмаган шерикларидан олган. Бу кимсаларга нисбатан алоҳида жиноий иш қўзғатилган. 

Жиноятчилар Тула, Рязань, Тверь ва Орёл вилоятларида савдогарларни алдаб юришган. Орёл шаҳри туман суди 24 августда суд ҳукмини чиқарди.

"Айни вақтда ҳукм кучга кирмаган ва унинг устидан Орёл вилоят судида апелляцион тартибида шикоят қилиниши мумкин", деб айтилди судда.  

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар