Буюк Британия ва ЕИ муносабатларининг ҳозирги ҳолатини сақлаб қолиш унчалик ҳам шарт эмас, деб баёнот берган Бирлашган Қироллик бош вазири Тереза Мэй, норвегиялик ва финляндиялик ҳамкасблари билан учрашувда. 

"Бош вазирнинг тушунтиришича, Буюк Британия йил охиригача, Лиссабон келишувининг 50-моддасини (ЕИдан чиқиш банди) амалиётга қўлламайди. Бундан мақсад, музокараларга тайёргарлик кўриш ва иттифоқдан чиқиш жараёни имкон қадар силлиқ ўтишини таъминлашдир”, — дейилади музокаралардан сўнг, Бош вазир девони тарқатган баёнотда. 

"Бош вазирга кўра, музокараларга тайёргарлик кўриш чоғида Буюк Британия ва ЕИ манфаатларига кўпроқ жавоб берадиган жиҳатларга эътибор қаратмоқчимиз. Ҳозирги моделни сақлаб қолиш унчалик ҳам муҳим эмас”, — дейилади хабарда.