ТИНЧЛИК ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ҚАДРИ

Жамият 31 Август 2016 7705

 Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги арафасида нуроталик Ҳурой момо Эргашеванинг хонадони ҳар қачонгидан ҳам гавжум. Президентимизнинг жорий йил 24 августдаги фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирланган 104 ёшли Ҳурой момони мустақиллик байрами билан табриклаш ва давлатимизнинг юксак мукофотини топшириш учун Навоий вилояти ҳокими Э.Турдимов бир гуруҳ фаоллар ҳамроҳлигида ушбу хонадонга келди. 

 Ёши 104 да бўлса-да, момо тетик, бардам, фикри теран. Гурунгларда бугунги фаровон кунлар шукронаси, тинчлигимизнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлаш зарурлиги ҳақида сўзлайди.

 Икки ўғил, икки қизни тарбиялаб вояга етказган момо бугун 18 невара, 22 чевара ардоғида яшамоқда.

 – Эҳ-ҳе, қанча-қанча одамлар бугунгидек фаровон ва тўкин кунларни орзу қилиб ўтиб кетди. Ёшлигимизда мабодо биров ҳали шундай-шундай кунларда яшайсан, деса, мен ҳам ишонмасдим, – дейди Ҳурой момо. – Яратганга шукр, мустақиллик шарофати ва Юртбошимизнинг оқилона сиёсати туфайли шу кунларга етдик. Болалару невара-чевараларнинг тўкин, бахтли ҳаётидан гўё яшариб кетаман. Ютуғидан севинаман, кўнглим тоғдек кўтарилади. Биз кўрган қора кунлар уларнинг бошига тушмаслигини Яратгандан сўрайман. Давлатимиз раҳбари бундай юксак мукофот билан тақдирлаганидан хурсанд бўлдим. Биз, кексаларга кўрсатаётган улкан эътибори ва ғамхўрлигидан миннатдормиз. Юртимиз доимо тинч, ҳаётимиз тўкин-сочин бўлсин.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар