Тошкент давлат стоматология институтига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон 31 Август 2016 15184

Ҳукумат қарори билан Ризаев Жасур Алимжанович Тошкент давлат стоматология институти ректори этиб тайинланди. Бу ҳақида институтдаги манбаларига асосланган ҳолда xushnudbek.uz сайти маълум қилган.

Бунгача Жасур Ризаев Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг 2-Стоматология кафедраси мудири лавозимларида ишлаб келаётган эди.

Жасур Ризаев 1974 йили Тошкент шаҳрида туғилган, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

1996 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 1998-2000 йилларда катта лаборант, 2000-2007 йилларда ассистент, 2007-2008 йилларда 1-ТДТИда доцент, 2008-2011 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туман тиббиёт бирлашмасида раҳбар бўлиб фаолият юритган.

2011 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори, 2016 йилдан буён Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг 2-Стоматология кафедраси мудири лавозимларида ишлаган.

2006 йилда тиббиёт фанлари номзодлиги учун, 2016 йили тиббиёт фанлари докторлиги учун диссертацияларни ҳимоя қилган. 60 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

Маълумот учун, бунгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 августдаги қарори асосида Хабилов Нигмон Луқмонович Тошкент давлат стоматология институти ректори сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Кўпроқ янгиликлар