Тунисда ЙТҲ оқибатида 30дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Жамият 31 Август 2016 2492

Тунис ғарбидаги Кассерин вилояти ҳудудида рўй берган йирик йўл транспорт ҳодисаси оқибатида қурбон бўлганлар сони камида 30 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Спутник агентлиги хабар тарқатган.

Тунис ИИВ маълумотига кўра, Фусан округи ҳудудида цемент ортилган юк машинаси йўловчи автобуси билан тўқнашган. Шундан сўнг йўлдаги автомобиллар бир-бирига урила бошлаган.

Расмий маълумотларда ҳалок бўлганлар сони 14 нафарлиги, 51 киши жароҳатлангани айтилган.

Маълумотларга кўра, ҳодисага юк машинаси тормози ишламай қолгани сабаб бўлган.

Кўпроқ янгиликлар