V2.0 – ақлли электр таъминоти тармоқлари янада тараққий топмоқда

Технология 31 Август 2016 14238

Ҳозирги кунда 2.0 электр тармоғи сифатида кенг танилган «Ақлли электр таъминоти тармоғи» (Smart Grid), IBM компанияси томонидан 2006 йили «Ақлли электр таъминоти тармоқлари учун инфратузилма ечимлари» деб номланган ҳисботда халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола қилинганди. 

2011-йилнинг 7- апрелида АҚШ электр энергетикаси илмий-тадқиқот институти Smart Grid тизимининг афзалликлари ва харажатлари тўғрисидаги ўз ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳисоботда АҚШда янги электр таъминоти тизимини тўлиқ жорий этишга сарфланадиган харажатларга баҳо берилганди. Ҳисобот маълумотларига кўра, Smart Grid тизимини АҚШда жорий этилиши учун $338 млрд. дан $476 млрд. гача харажат талаб этилади, олинадиган фойда эса $1,3 трлн. дан  $2 трлн. гача маблағни ташкил этади. Бунга қўшимча тарзда АҚШда   LPT подстанцияларини таъмирлаш бўйича кенг кўламли лойиҳа амалга оширилди. Унинг мақсади алоқа ва бошқарув соҳаларида муҳим ўрин тутган замонавий энергия тизимининг заиф жиҳатларини бартараф этишга қаратилган.

Европа минтақасида Smart Grid тизимини ривожлантириш билан асосан Европа Иттифоқи шуғулланади. Унинг тегишли идоралари мазкур йўналишда мақсад, сиёсат ва стратегияларни ишлаб чиқиб, уларни амалга оширишга етарлича маблағ сарфлайди. Барқарор тараққиётни қўллаб-қувватлаш, электр энергияси тизимидаги қувват истеъмолини ва зарарли газларнинг ҳавога чиқарилишини камайтириш каби йўналишлар Европада асосий вазифалар сифатида амалга ошириляпти.  Европада жорий этилаётган Smart Grid тизимининг мақсади қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш, уни тақсимлашга янгича ёндошиш ва мижозларга ахборот алмашинуви каби интерфаол хизматлар тақдим этишдан иборат.  ЕИ соф ва қайта тикланган энергиянинг истеъмолдаги улушини к 2020 йилга қадар 20% гача етказиш ва айнан шу муддатгача бутун Европа минтақасида энергия таъминоти тизимлари интеграциясини якунлашни режалаштирмоқда.   2010-2018 йиллар мобайнида   Smart Grid тизимига киритилган сармояларнинг умумий ҳажми 2 млрд. Еврони ташкил этади.

Корхоналар учун турли тизимларни барпо этиш ва IT хизматларини кўрсатиш соҳасидаги етакчи ҳисобланган ZTE компанияси Smart Grid учун кенг йўлкали ечим ишлаб чиқиш борасидаги ўз режасини тақдим этди. Унинг амалга оширилиши жаҳон энергетика соҳасидаги интеллектуал инқилобни янада тезлаштиради.  

ZTEнинг энергетика соҳасидаги ақлли кенг йўлкали ечими электр энергетикаси компанияларига ахборот инфратузилмасини шакллантириш борасида ёрдам кўрсатишга қаратилган. Ушбу инфратузилма Smart Grid тизимини барпо этишда ахборот йиғиш (масалан, смарт-ҳисоблагичлар, видеокузатув ускуналари, автоматлашган ОА), маълумот узатиш (маълумотларни узатиш тармоғи, диспетчерлик ва алоқа тармоғи, ички ахборот офиси ва бошқалар) ва ахборотни сақлаш (маълумотларга ишлов бериш марказлари учун ечимлар)га қаратилгандир.

ZTE томонидан энергетика соҳасини ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган стратегияга мувофиқ, электр энегетикаси соҳасидаги компанияларга кўрсатилаётган асосий хизмат электр қувватининг мавжуд ресурсларидан мижозлар эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида самарали фойдаланишни режалаштиришдан иборатдир.

ZTE ечимлари мазкур соҳада ахборот технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммоларни самарали ҳал қилишга ёрдам беради. Истеъмол терминали, ультра диапазондаги узатиш тармоғи орқали йиғилган маълумотлар ёрдамида, шунингдек тарихий маълумотларни йиғиш ва сақлаш воситасида жорий шароитлар ва ҳолатни таҳлил қилиш осонроқ бўлади. Бу эса ўз навбатида электр энергетикаси компаниялари томонидан электр таъминотини режалаштириш учун оқилона қарорлар қабул қилинишини таъминлайди. 

ZTEнинг электр энергетикаси соҳаси учун ақлли ечими еттита суб-ечимдан ташкил топган:

• Электр энергиясини узатиш ахборот тизими:

100G даврига оптик узатиш соҳасидаги етакчилардан бири сифатида кирган ZTE ширкати бутун дунё бўйлаб фиксацияланган ва мобил интерфаол оптик транспорт магистралларини қурмоқда. Бунда профессионал дизайндан тортиб, ZXMP/ZXONE туркумидаги оптик узатув асбоб-ускуналарини ишга туширишгача бўлган жараёнлар тўлиқ қамраб олинади. 

• Электр энергияси тармоқларининг ахборот-диспетчерлик тизимлари:

ZTE томонидан тақдим этилаётган маълумотларни узатишга қаратилган самарали ва ишончли коммуникацион асбоб-ускуналар асосий диспетчерлик хизматининг алоҳида бўғинлари сифатида саноатда аввалдан ўрнатилган ва янги IP контроллерларни улаш учун турли интерфейс ва модулларни тақдим этади.  Бундан ташқари ZTE ZXR10 туркумидаги асбоб-ускуналар асосига қурилган маълумотларни узатиш тармоғи энегетика соҳасининг  машаққатли сновларига дош беради. Шуниндек, MDU тизими асосидаги  ZXA10 PON асбоб-ускуналари электромагнит мутаносиблик ва харорат борасидаги қатъий талабларга жавоб беради. 

• Корхона офисини автоматлаштириш тизими: 

IT соҳасидаги тадрижий тараққиёт натижасида офисдаги барча эҳтимолий ҳолатларни қамраб олувчи турли иловаларни таклиф этилмоқда. Компаниялар билан ҳамкорлик, жорий этилган хизматлар ва такдим этилаётган ечимлар ZTE мижозлари фаолиятининг самарадорлигини оширмоқда. ZTEнинг UC, VCS ечимлари, булутли терминаллар, анъанавий IT хизматларнинг модернизацияланиши натижасида корхоналар ходимлари учун қулай электрон офис таклиф этилмоқда.    

• Дата-марказ: 

Одатда, OPEX индекси янгидан бунёд этилган дата-маркази самарали фаолиятининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. ZTE компанияси модулли маълумот марказлари учун муваффақиятли, техник хизмат кўрсатиш борасида оддий ечим таклиф этмоқда. Контейнерли ва модулли дата-марказни қисқа муддатда қуриш имконияти ZTE мижозларига рақобатда устунлик беради.

• Ақлли ҳисоблагичлар (Smart Metering): 

ZTE компанияси  DLMS/COSEM ва STS стандартларига мос келувчи ақлли ҳисоблагичлар ва назорат тизимларига эга. ZTE ZX ва MDMS/HES туркумидаги ҳисоблагчлар воситасида ZTE ўз мижозларига  E2E ечимларини таклиф этмоқда.

• Тармоқ хавфсизлиги: 

Тармоқ асбоб-ускуналарини етказиб бериш бўйича етакчилардан бири сифатида ZTE компанияси тармоқ хавфсизлигига таҳдид солувчи хатарларни юқори даражада бартараф этиш бўйича илғор технологияларни таклиф этмоқда. ZTE ZXSEC туркумидаги ечимлардан фойдаланиб, корхоналар 24 соат давомида ҳимоя ва хавфсизликни таъминлай оладилар.

• Нимстанциялар видеокузатуви: 

Кичик ва хизмат кўрсатилмайдиган нимстанциялар бир қатор энергетик компаниялар томонидан қулай ва тежамкор ечим сифатида ишлатилади. Гарчи бундан нимстанциялар инсоний ресурс ва ортиқча харажатларн талаб қилмасада, уларни бошқариш масаласи мураккаблик туғдиради.  ZTE бу муаммони масофадан туриб видеокузатув ўрнатиш тизими ва нимстанциядаги қувват сарфи ҳамда атроф муҳит мониторинги тизимини ишлаб чиқиш орқали ҳал қилди.  ZTE ViewEye тизими ва юқори тиниқликдаги IP-камералар ёрдамида нимстанциянинг барча ҳудудларининг тўлиқ назоратини таъминлаш мумкин. Қувватланиш ва атроф муҳит сенсорлари кўрсаткичларни реал вақт тизимида қайд этиб, тизимнинг узлуксиз фаолиятини таъминлаб беради. 

60 та мамлакатдан 80 дан ортиқ мижозлар ZTEни электр энергияси соҳасидаги ўз стратегик ҳамкори сифатида танладилар. Улар орасида   ZESCO (Замбия), CADAFE (Венесуэла), Internexa (Перу) ва бошқа компаниялар бор.  ZTE ширкати, анъанавий технологияларни таклиф қилар экан, ўз мижозларига янги хизматларни тақдим этиш орқали қўшимча даромад олишга ёрдам беради.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кўпроқ янгиликлар