Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (AIBA) Рио-де-Жанейро Олимпиадасидаги эътирозлар туфайли ҳакамлик тизимида ислоҳотлар ўтказади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ташкилот раҳбари Чинг-Куо Вуга асосланиб хабар қилган.

Бундан олдинроқ AIBA ижроия қўмитаси Рио Олимпиадаси якунларига кўра билдирилган эътирозларни кўриб чиқиш бўйича шошилинч йиғилиш ўтказганди. Турнир давомида бир неча баҳслардаги ҳакамлар адолатсизликда айбланганди.

"AIBA янги "йўл харитаси"га кўра ҳакамлик тизимида ислоҳотлар ўтказилади. Хусусан, турнирлар давридаги ҳакамлик оптималлаштирилади, шунингдек, ҳакамларнинг тайинланиш жараёни ўзгартирилади", деган ташкилот раҳбари.