Аляска осмони узра икки енгил моторли самолёт тўқнашиб кетди, бунинг натижасида 5 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Associated Press маълум қилди

Манбага кўра, фожиа чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 11:00да Вефиль шаҳридан деярли 100 километр нарида рўй берган. Воқеа содир бўлган жойга полиция, тиббиёт ходимлари ва қутқарувчилар етиб келишган. 

Полиция ходимларининг маълум қилишларича, самолётлар бортида беш киши бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлганлиги айтилган. 

Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.