WikiLeaks халқаро нотижорат ташкилоти бир кунда тахминан 3 минг ҳужжатни кўриб чиқишнинг уддасидан чиқади. Бу ҳақида Американинг The New York Times газетаси томонидан ташкиллаштирилган видеокўприкда ушбу ташкилот асосчиси австралиялик Жулиан Ассанж маълум қилди. 

“WikiLeaks бир кунда ўртача 3 минг ҳужжатни кўриб чиқади”, - дея хабар берди Ассанж. Видеокўприк вақтида у Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси биносида бўлган, у 4 йилдан ортиқ вақт давомида шу ерда яшириниб келмоқда. Унинг сўзларига кўра, WikiLeaks ўз фаолияти давомида 10 миллиондан ортиқ ҳужжатни кўриб чиққан. 

Ассанжанинг таъкидлашича, унинг ташкилоти ҳар бир чоп этилаётган материални яхшилаб текширади, бунда ташкилотга “154 нафар ҳуқуқий масалалар бўйича ҳуқуқшунос ва маслаҳатчи ҳамда тахминан яна шунча журналистлар ёрдам беради”. Ассанжнинг сўзларига кўра,  WikiLeaks’нинг ярим ҳаракатлари ҳужжатли мақолаларни нашрдан чиқаришда мазкур ташкилотнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга кетади. 

Ассанж WikiLeaks’нинг мақолалари сиёсатчилар ва разведка агентликлари раҳбарларининг истеъфосига сабаб бўлганини тан олади, бироқ унинг сўзларига кўра, оддий одамлар ўзиларини бу ташкилот фош қилган маълумотлар қурбони, деб ҳисоблашмайди. “Биз ҳеч кимнинг ҳаётига хакерлик ҳужуми уюштирмаймиз, биз бор-йўғи одамларни  бизга ҳаққоний ва расмий маълумот юборишга илҳомлантирамиз”, - дея таъкидлади WikiLeaks асосчиси. 

Теглар: