«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 5 сентябрдан янги Boeing 787−8 Dreamliner самолётида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилган.

Boeing-787 Dreamliner ички рейсларни бажаришда фойдаланилади.

5 сентябрдан самолётлар Тошкент—Урганч—Бухоро—Тошкент ва Тошкент—Нукус йўналишида парвоз қилади.

Икки «Орзулар лайнери»нинг биринчиси Тошкентга 31 август куни тонгида Сиэтлдан (АҚШ) учиб келди.

Яқин кунларда иккинчи лайнернинг ҳам етказиб берилиши кутилмоқда.

Boeing 787 Dreamliner — кенг фюзеляжли икки моторли реактив йўловчи самолёти. Йўловчиларнинг максимал сони: 250 нафардан 330 нафаргача.

Boeing компаниясининг таъкидлашича, Dreamliner аввалги самолётларга қараганда анча тежамкор бўлади. Boeing 787 бундай ўлчамдаги илк йўловчи самолёти бўлди, унинг фюзеляжи тўлиқ композит материаллардан тайёрланган. 

Парвозлар жадвали билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.