Буюк Британиянинг British Airways авиакомпанияси 2012 йилнинг октябрида тўхтатилган Эронга учишларни қайта тиклади. Бу ҳақда авиакомпания сайтида маълум қилинган.

1 сентябрдан бошлаб Теҳронга учишларни амалга ошириш бошланди. Парвозлар ҳафтанинг 6 куни давомида амалга оширилади. Йил охиригача парвозлар ҳар куни амалга оширилишини жорий этиш кўзда тутилган.

"Теҳрон British Airways учун муҳим йўналиш", дейилган авиакомпания расмий хабарида.

Бундан олдинроқ, 8 йиллик узилишдан кейин Франциянинг Air France авиакомпанияси ҳам Теҳронга қатновларни тиклаганди.