БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум дунёдаги энг катта ёпиқ парк бўлмиш IMG Worlds of Adventure текширувини шахсан амалга оширди. UAE Inside нашри бу ҳақида маълум қилди

Тахминан 1 миллиард долларлик қийматга эга аттракционлар парки 1,5 миллион квадрат фут майдонни эгаллаган, бу эса уни дунёнинг энг катта ёпиқ аттракционлар паркига айлантиради.

Дубай амири паркнинг расмий очилишида шахсан қатнашди. 

Дубайнинг туризм ва кўнгилочар масканлари сафига қўшилувчи бу улкан иншоот Шайх Муҳаммадга манзур бўлди. Айнан шу секторлар БААнинг иқтисодий тараққиётида етакчи ҳисобланади.