ФИФА ташкилот раҳбарларининг йиллик маошлари миқдорлари тўғрисида маълумотларни маълум қилди.

Ташкилот президенти Жанни Инфантино йилига 1,5 миллион Швейцария франки (тахминан 1,37 миллион евро) миқдорида маош олади. Шунингдек, у лавозими даврида  хизмат автомобили ҳамда турар жой билан таъминланган.

Бош котиб Фотма Самуранинг йиллик маоши миқдори эса 1,3 миллион франкка (1,19 миллион евро) тенг.

Бу амалдорлар мукофот пуллари олишмайди ва йил охиригача маош миқдори ошмайди. 2017 йилда мукофотлаш тартиби жорий этилиши мумкин.