Флориданинг Канаревел бурнидаги мажмуада SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси портлаб кетди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатди.

НАСА маълумотига кўра, бу вақтда учувчисиз ракеталар синови ўтказилаётганди. Тест 3 сентябрь кунги учирилишга тайёргарликнинг бир қисми эди. Ракета Facebook ижтимоий тармоғининг илк сунъий йўлдошини космосга олиб чиқиши керак эди.

Ҳодиса сабаблари ўргнанилмоқда.

19 август куни АҚШнинг United Launch Alliance компанияси 19 август, жума куни Канаверал бурнидаги космодромдан мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари эҳтиёжи учун икки жосуслик сунъий йўлдоши бўлган Delta IV ташувчи ракетасини учирганди.