Канада халқаро савдо вазири Христя Фриланд Хитой ва Канада компаниялари умумий қиймати 914 млн доллардан кўпроққа 56 та келишув имзолаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Фриланднинг таъкидлашича, Хитой Канада учун катта ҳамкор бўлиши мумкин. Унинг айтишича, Канада Хитой билан эркин савдо келишувини кутмоқда ҳамда Канада ва Хитой ўртасидаги чуқур ва самарадор иқтисодий муносабатларни босқичма-босқич, пухта ўйланган ҳолда ва эҳтиёткорлик билан қуриш керак.  

Келишувлар денгиз маҳсулотларидан тортиб экологик тоза технологиялар соҳаларида фаолият юритувчи турли фирмалар ўртасида тузилди.