Япониянинг Mazda автомобилсозлик компанияси 2 миллиондан ортиқ автомобилини кузовнинг орқа қисмидаги нуқсон туфайли ортга чақириб олади. Бу ҳақда Франс-Пресс агентлиги компания матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар берган.

Экспертларнинг билдирган тахминларига кўра, гап автомобилларнинг орқа эшиклари яхши бўялмагани ҳақида кетмоқда. Бу камчилик кейинчалик емирилишга сабаб бўлиши мумкинлиги айтилган.

Аниқлик киритилишича, Японияда сотилган 400 минг автомобиль ҳамда экспортга чиқарилган 1,8 млн автомобиль камчиликни тузатиш учун чақириб олинмоқда. Бундай автомобиллар сирасига CX-3 ва CX-5 кроссеворлари ҳам кирган.