2016 йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси делегацияси Москва шаҳрида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори ўринбосари Андрей Фролов бошчилигида делегация билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2016-2017-йиллар учун мўлжалланган Ҳамкорлик дастурининг тегишли қоидаларини амалга ошириш доирасида консуллик соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, бир томон фуқароларининг иккинчи томон ҳудудидаги ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдамнинг амалий жабҳалари, амалдаги Ўзбекистон-Россия шартномаларининг бажарилиши муҳокама қилинди.

Маслаҳатлашувлар давомида томонларни қизиқтирган Ўзбекистон ва Россия қонунчилигида кучга кирган ўзгаришлар юзасидан ҳам маълумот алмашилди.