Бугун Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилди. Турнир давомида Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 87-конгресси ташкил қилинади.

42-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар терма жамоалари ҳам иштирок этади.

1 сентябрь куни старт олиб, 14 сентябрда якунига етадиган  Олимпиадада 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов, халқаро гроссмейстерлар Антон Филиппов, Жаҳонгир Воҳидов, Марат Жумаев, шунингдек, истеъдодли Нодирбек Ёқуббоев Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади. Жамоа сардори Фарҳод Собиров. 

Аёллар терма жамоасининг Бокуга йўл олган таркиби қуйидагича:  Нафиса Мўминова, Нодира Нодиржонова, Ирина Геворкян, Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Сарвиноз Қурбонбоева.

Турнирга жами 182 жамоа ташриф буюрган, шундан 142 жамоа - аёллар жамоалари.

2002 йилда таъсис этилган Олимпиадада шу вақтгача Арманистон терма жамоаси 3 марта, Украина терма жамоаси 2 марта ғалаба қозонган. Ҳар 2 йилда бир марта ташкил қилинадиган турнирда охирги марта, 2014 йили хитойлик шахматчилар биринчи бўлишган.

Норвегия терма жамоаси таркибида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳам бор. У 2016 йилнинг ноябрида унвонини ҳимоя қилиш учун Бокуда Карякинга қарши баҳс олиб боради.