Аргентиналик таниқли ҳужумчи Пабло Освальдо фаолиятини якунлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

30 ёшли Освальдо мусиқа билан шуғулланиб, гуруҳ тузмоқчи.

У ёзги трансферлар вақтида «Кьево»га ўтишга яқин турганди, аммо бу содир бўлмади.

Освальдо фаолияти давомида «Интер», «Рома», «Саутҳемптон», «Ювентус», «Бока Ҳуниорс» ва бошқа бир қатор жамоаларда тўп сурганди.

Манба: Tribuna.uz