АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп президент этиб сайланган тақдирда, ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш учун махсус отрядлар тузиш режаси тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақида у Аризона штати, Феникс шаҳридаги чиқишида эълон қилди. USA Today унинг чиқишини трансляция қилди

“Мен Ҳиллари Клинтон каби адолатли ҳукмдан қочиб юрган энг хавфли ва криминал ноқонуний муҳожирларни топиб, уларни ортга қайтариш учун депортация бўйича махсус гуруҳ тузмоқчиман”, - дея таъкидлади Трамп. 

Бундан ташқари, республикачи иммиграция ва божхона ходимлари сонини қисқартиришга ваъда берди. Шунингдек у хорижликларга виза бериш жараёнини кескинлаштиришни таклиф қилди.