Украиналик тюнинг ишқибозлари Daewoo Matiz автомобилини пикапга айлантиришди.

Daewoo Matiz аллақачон ишлаб чиқаришдан олиб ташланган бўлса-да, баъзи бир шоввозлар ҳалигача моделга бошқача кўриниш беришга ҳаракат қилишмоқда. Бу гал украиналик механиклар уни пикап кўринишига келтиришга қарор қилишди. Одатда, ўз умрини яшаб бўлган ёки ҳалокатга учраган машиналарни пикапга айлантиришади.

Matiz’нинг томи ва орқа эшикларидан бирига талафот етгач, механиклар унга гофрали пўлат ва резинали қопламга эга қўлда ясалган кузов панелини ўрнатишди. Орқа ойна эса ҳақиқий пикапдан олинган. Олд томонда протекторга эга ўзгача фаралар дарҳол кўзга ташланади. Фаралар бирор тюнинг компаниясининг маҳсулоти бўлиши мумкин.

Шундан кейин бирорта тиргакдан қолган из эътиборни тортади. Пикапнинг асосий қисми сариқ рангга бўялган, том ва рейлинг панели эса қора рангда. Механиклар ўзбекистонликларга ҳам яхши таниш бўлган ушбу митти машинани ажойиб тарзда рестайлинг қилишган.

Манба: Carzone.uz