Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 1 сентябрь куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Сурияга қарши ЖЧ—2018 саралаш учрашувини ўтказди.

Қийин кечган учрашув тажрибали ҳужумчи Александр Гейнрих 74 дақиқада урган гол эвазига Ўзбекистон терма жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Гейнрих бу голини ўзгача услубда нишонлади. У гол ургач майдон ташқарисида селфи тушди.

Гуруҳдаги яна икки вакили Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари учрашуви корейсларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу вақтгача жаҳон чемпионатлари ҳал қилувчи саралаш босқичи учрашувларини ҳеч қачон ғалаба билан бошлай олмаган — бунгача бўлган беш саралашнинг тўрттасида Ўзбекистон биринчи учрашувда мағлубиятга учраган, фақат бир сафар дурангга эришганди.

6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 3-турда Ўзбекистон Қатар терма жамоасига қарши кураш олиб боради.

ЖЧ—2018
3-саралаш босқичи
1 сентябрь, пайшанба

Ўзбекистон — Сурия 1:0

Гол: Александр Гейнрих, 74 (1:0).

Ўзбекистон: Александр Лобанов — Ислом Тўхтахўжаев, Отабек Шукуров, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров (Жавоҳир Соҳибов, 67), Сервер Жепаров, Элдор Шомуродов, Сардор Рашидов (Александр Гейнрих, 56), Игорь Сергеев.

Сурия: Иброҳим Алмеҳ — Аҳмад Ас-Солиҳ, Моуаиад Ал-Ажжан, Амро Ал-Мидани, Надим Сабоғ (Усама Умари, 62), Умар Харбин, Маҳмуд Ал-Мавас, Абдулраззоқ Ал-Ҳуссайин (Муҳаммад Рафат, 84), Алаа Аш-Шбли, Ҳамид Мидо (Холид Ал-Мбаед, 69), Зоҳир Ал-Медани.