Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
АҚШ давлат қарзи рекорд миқдорга етди
09:40 / 02.09.2016
14020

АҚШнинг умумий давлат қарзи рекорд даражадаги 19,5 трлн долларга етди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда Washington Examiner.

Таъкидланишича, Барак Обаманинг ҳокимият тепасига келишидан аввал АҚШ давлат қарзи 10,5 трлн доллар бўлган. Тахминларга кўра, Обаманинг президентлик муддати якунлангунча ушбу кўрсаткич 20 трлн доллардан ошиб кетади.

АҚШ молия вазирлиги август бошида 2016 йилнинг иккинчи ярмида АҚШ давлат қарзи 383 млрд долларни ташкил қилишини прогноз қилганди.


Улашинг
Top