Янги Зеландиядаги 7,2 магнитудали зилзила ҳеч қандай талофат етказмади. Шунингдек, кучли цунами ҳақидаги хабар ҳам инкор этилди. Бу ҳақда мамлакатнинг фуқаролик мудофааси ва фавқулодда ҳодисалар вазирлигида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Radio New Zealand.   

Вазирлик вакилларининг айтишича, мавжуд маълумотларга кўра, кучли цунами хавфи йўқолган. Вазирликда таъкидланишича, бироқ шунга қарамай, соҳил яқинида кучли оқим кузатилиши мумкин. Аввалроқ баландлиги 30 см лик цунами Янги Зеландия соҳилларига етиб келгани, бироқ ҳеч қандай талофат етказмагани маълум қилинганди.    

Аввалроқ цунами бўлиши мумкинлиги эълон қилинган ва бу одамларнинг оммавий равишда эвакуация қилинишига олиб келган.