АҚШ вице-президенти Жозеф Байден мамлакат президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампга миллий ядровий арсенални ишониб бўлмаслигини айтди. Бу ҳақида Associated Press маълум қилди

"Шунчаки тасаввур қилиб кўринг-а, ядровий қуролдан фойдаланиш масаласини қайта кўриб чиқишга ваъда берган инсонга ядровий кодлар топширилса", - деди Байден Оҳайо штати, Лордстаун шаҳрида касаба уюшмалари учрашувида. 

Шунингдек Байден Дональд Трампни ёмон одам деб ҳисобламаслиги, бироқ унинг мутлақо уқувсиз эканлигини айтди.