Қозоғистон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг баёнот беришича, ХХР Қозоғистонга жами қиймати 26,2 млрд долларлик 51та заводни олиб келади. Назарбоевнинг Хитой ОАВга берган интервьюсини Синьхуа агентлиги эълон қилган.

"Мамлакатларимиз ҳукуматлари Хитойдаги ишлаб чиқариш қувватларини Қозоғистонга кўчириш дастурни ишлаб чиқди, - деган Назарбоев. –Бугунги кунда, рўйхатга 51та лойиҳа киритилган бўлиб, улар кимё, тоғ-металлургия, машинасозлик, инфратузилмалар, энергетика, агросаноат мажмуалари, енгил саноат, нефтни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқиш ва ахборот технологиялари соҳаларига оиддир". 

Назарбоевнинг сўзларига кўра, айни вақтга келиб, иккита лойиҳа Қозоғистонда иш бошлаган: полипропилен ва енгил автомобиллар ишлаб чиқарила бошлаган. 

Назарбоевнинг баёнот беришича, унинг мамлакати ХХР билан транспорт сохасида ҳам ҳамкорлик қилмоқда. Хусусан, хитой-қозоқ чегарасида транзит юклари учун порт ташкил этилган.