Samsung Electronics Co Ltd гиганти техник носозлик туфайли Galaxy Note 7 смартфонларининг глобал қайтаруви ҳақида эълон қилади. Бу ҳақида 2 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Yonhap News агентлиги хабар берди.

Манбага кўра, Samsung компанияси Galaxy Note 7 смартфонларининг батареяларини алмаштириши кутилмоқда. Қанча телефонларнинг батареясини алмаштиришга тўғри келиши эса ҳозирча номаълум.