Туркияда амнистия орқали 33 мингдан ортиқ маҳбус озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Туркия Адлия вазирлигига асосланган ҳолда Reuters хабар берган.

Вазирлик хабарида айтилишича, июль ойидаги исёнга алоқадорлиги учун қўлга олинганларга жой бўшатиш мақсадида яна 38 мингга яқин маҳбусни амнистия қилиш режалаштирилган.