Туркия ҳукумати хавфсизлик хизматининг 8 мингга яқин ходимини ўз лавозимидан четлатди. Бу ҳақда Туркия ҳукумат газетасига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, охирги "тозалашлар" вақтида бўшатилган хавфсизлик хизмати ходимлари давлат тўнтарувига уриниш ташкилотчилари билан алоқадорликда гумон қилинмоқда. Улар орасида 7,6 мингдан кўпроқ полициячи ва жандармериянинг 323 аъзоси бор.    

Бундан ташқари, масъул судья ва прокурорлар агар икки ой ичида ариза берсалар, яна ишларига қайтишлари мумкин. Туркияда давлат тўнтаруви содир бўлган 15 июлдан бошлаб суд идораларининг 3,3 мингга яқин ходими истеъфога жўнатилган.