Венесуэла пойтахти Каракасда мамлакат ҳукуматига қарши ва мамлакат президенти  Николас Мадуронинг истеъфога чиқарилишини қўллаб-қувватлаб марш ўтди. 

Ўн минглаб одамлар  шаҳар кўчалари бўйлаб ўтдилар. Намойишчилар шу тариқа ҳукуматни президентнинг импичменти бўйича референдум ўтказишга рухсат беришга чақирдилар.

Таъкидланишича, Каракасда ҳукумат тарафдорларининг ҳам марши ўтмоқда.  Венесуэла ҳукумати мухолифатни давлат тўнтарувини амалга оширишга уринишда айбламоқда.

Мадуро унинг ҳукумати давлат тўнтарувига қарши курашга тайёрлигини билдирди. "Агар улар тўнтарув, пистирма ва сиёсий зўравонлик, инқилобий ҳукуматни истаётган бўлсалар, уларга ажойиб ва ҳайратомуз жавоб таъминлансин", деб айтди Мадуро.

Ҳукумат мухолифат режалаштиргандек бир миллион намойишчини жалб қила олмаганини айтди.

1 августда мухолифат президент импичменти жараёнини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлгандан 2 баробар камроқ имзо тўплаган. Яна бир имзо тўплаш жараёни бўлиши керак: бунда барча қайд этилган сайловчиларнинг 20 фоизи, яъни камида 4 млн одамнинг имзоси лозим бўлади. Бу босқич муваффақият билан тугаса, мамлакат сайлов қўмитаси референдум ташкил қилишга рухсат беради ва у 2017 йил 10 январигача ўтказилиши лозим бўлади.

Венесуэла, Николас Мадуро, импичмент